Давлат рамзлари

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ ГЕРБИ

Gerb         Давлат герби Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 616-XII-сонли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида ги Қонуни билан тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради. Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида «Ўзбекистон» деб ёзиб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида: Ҳумо қуши ва дарёлар — кумуш рангида; қуёш, бошоқлар, пахта чаноқлари ва «Ўзбекистон» ёзуви — олтин рангида; ғўза шохлари ва барглари, тоғлар ва водий — яшил рангда; чаноқлардаги пахта — оқ рангда; лента — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларини акс эттирувчи уч хил рангда; саккизбурчак — олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда ҳаво рангда; ярим ой ва юлдузлар — оқ рангида тасвирланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ

Bayroq

Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида ги Қонуни билан тасдиқланган. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи — байроқнинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ

Madhiya       Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХII-сонли Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида ги Қонуни билан тасдиқланган. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир!

Музыка – Мутала Бурхонова
Слова – Абдуллы Орипова

Серқуёш, ҳур ўлкам, элга бахт, нажот,

Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!

Яшнагай то абад илму фан, ижод,

Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!

Олтин бу водийлар – жон Ўзбекистон,

Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!

Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,

Оламни маҳлиё айлаган диёр!

Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,

Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!

Истиқлол машъали, тинчлик посбони,

Ҳақсевар, она юрт, мангу бўл обод!

Олтин бу водийлар – жон Ўзбекистон,

Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!

Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,

Оламни маҳлиё айлаган диёр!

 

Yilning eng yaxshi fan o`qituvchisi ko`rik tanlovida tumanimizda faoliyat ko`rsatayotgan tabiiy fan o`qituvchilarining natijalari

Kimyo

Fizika

Машғулотларда педагогик ва ахборот технологияларни куллаш буйича методик тавсияномалар.

Атом тузилиши мавзусини ўқитишда комьпютер технологиясидан фойдаланиш.

 

Атом тузилиши кимё фанининг назарий асосларидан бири хисобланади. У ўқувчиларда модда, атом ва молекулаларнинг тузилиши ва хоссалари хақидаги билимларни шакллантиришда ва чуқурлаштиришда асосий таянч хисобланади.

Атом тузилиши ўқувчиларда ўзлаштирилиши қийин бўлган мавзу хисобланади. Илмий – педагогик адабиётларни тахлил қилиш шуни кўрсатдики, атом тузилиш ва ундаги жараёнларни кўргазмали ифодаловчи воситалардан фойдалиниш унинг мохиятини етарли даражада очиб бера олмайди. Шунинг учун атом тузилиши бўлими мавзулари учун компьютер техникаси ёрдамида ўқитиш технологиясини яратиш илмий – педагогик тадқиқот ишлари олиб борилди. Компьютер техникаси ёрдамида ўзлаштирилиши қийин бўлган атом тузилиши ва ундаги жараёнларнинг динамик тасвири ўқувчиларни бу сохадаги билимларини чуқур ўзлаштиришга катта имкон беради. Қуйида дарс жараёнини компьютер ёрдамида ўқитиш технологияси баён қилинади. Атомнинг мураккаблигини исботловчи хар бир тажриба тафсилотини компьютер хотирасига киритиб, ўша тажрибаларнинг анимациялари кўрсатилиб, овоз берилади.

Атом тузилиш назариясини тушуниш учун атомларнинг жуда кичик заррачалардан иборат эканлигини тушунтириб бериш лозим.

Бунинг учун Крукснинг сийраклаштирилган газларда электр заряди хосил бўлиши ходисасини анимация орқали кўриб чиқамиз.

Бу жараён 2 ўлчамли кўринишда анимация қилинган: – хавоси сўриб олинган шиша найга кавшарланган холда электродлар ўрнатилган. Шу электродларга юқори кучланишли ўзгармас ток уланса, катоддан нур тарқала бошлайди. Бу нурлар катод нурлари дейилади. Улар магнит майдони таъсирида тўғри чизиқли харакатни ўзгартириб, магнит томонга оғади. Бу нурлар манфий зарядга эга ва бу оқим электронлар оқими дейилди. Буларнинг хаммаси экранда харакатли холда намойиш этилади.

Бундан ўқувчилар оддий кўз билан кўриш қийин бўлган ходисаларни компьютерда яратилган динамик модел орқали кўриш имконига эга бўлдилар.

Қуйида келтириладиган анимация орқали ўқувчилар элементлар атомлари нурланишида нурлар қандай заррачалардан иборатлигини исботловчи тажрибани кўриш имконига эга бўладилар.

1

Экранда нурларни чиқиши, ва уларни йўлига кучли магнит майдони таъсир қилинганда нурларнинг 3 қисмга ажралиши анимацияси 2 ўлчамли кўринишда, харакатли тарзда кўрсатилган

Юқорида кўрсатилган анимациялардан ўқувчилар атом мусбат ва манфий заррачалардан иборат мураккаб тузилишга эга эканлигини, унда бир нечата заррачалар борлигини билиб олишди.

Бу ходисаларни тушунтириб бергандан сўнг атом модели хақидаги фикрларга тўхталиб ўтамиз.

Томсон назариясининг фазовий анимацияси келтирилади.

Монитордаги атом тузилишини Томсон фикри бўйича қилинган анимацияси келтирилди. Экранда шар ичида мусбат ва манфий зарядларнинг қандай холатда туганлиги кўринади. Бу холатдан ўқувчилар хақиқатдан хам Томсон модели нотўғри эканлигини тушуниб олишади.

Энди атом модели бўйича Резерфорд моделининг анимациясини кўриб чиқамиз. Бунда хам экранда 2 ўлчамли кўринишда (POWER POINT дастурида) ишланган анимация келтирилади. Бу жараён Резерфорднинг тажрибаси асосида қилинган. (альфа заррачаларнинг юпқа металл платинкасидан ўтиши) Унда нурларнинг йўналиши аниқ ва тушунарли холда тасвирланган.

Бу анимациядан ўқувчилар алфа заррачаларнинг металл пластинкадан ўтишини секинлаштирилган холатда кўрдилар ва альфа заррачаларнинг қандай ўз йўналишларини ўзгартиришларини кўрдилар. Бундай анимациялар ўқувчиларда мавзуга бўлган қизиқишларини янада оширади.

Борнинг 1 – постулати: Электрон ядро атрофида стационар орбита бўйлаб харакатланади. У харакат вақтида ўзидан хеч қандай энергия чиқармайди хам ютмайди хам – бу ходиса экранда электронларнинг харакатли холатида тасвирланган.

Борнинг 2 – постулати: Электрон ядрога яқин орбитадан узоқ орбитага ўтганида энергия ютади ва аксинча қайтганда энергия чиқаради – бу ходиса хам харакатли холда намойиш қилинади. Унда электроннинг орбиталларда кўчиш холатида энергиянинг ютилиши ва ажралиши анимация келтирилган.

Бу жараёнларнинг анимацияси:

Борнинг 1 – постулатидаги холат.               Борнинг 2 – постулатидаги холат.

Юқорида кўрсатилган анимациялардан ўқувчилар атом тузилиши хақида, унда қандай заррачалар борлигини, ўша заррачалар қандай харакатланишини, атомдаги ядро ва электронлар хақида умумий тушунчага эга бўлдилар. Эндиги навбат ўқувчиларда атомнинг хақиқий кўриниши хақидаги тасаввурни кенгайтириш бўлди. Бунинг учун кўп электронли атомдаги электронларнинг харакатли анимацияси яратилиб, компьютер хотирасига киритилди ва ўқувчиларга намойиш қилинди. Ундан ўқувчилар атомдаги электронлар ядро атрофида фақат айлана шаклида эмас, балки эллипс шаклида харакатланишини экранда кўришди.

Бу холатдан янада кенгроқ тасаввур пайдо бўлди. Атомлаги электронларнинг йўналиши, унинг қандай шаклда харакатланиши хақидаги тушунчалардан кейин унинг қандай тезликда харакат қилиши, қандай треактория хосил қилишини тушунтириб бериш керак.

Қуйида юқоридаги фикрларни тасдиқловчи анимация келтирилади. Бу жараёнда Гейзенбергнинг ноаниқлик принципи, электроннинг хам заррача, хам тўлқин хусусиятлари ўз аксини топган.

6

Атом тузилиши мавзусига оид компьютер дарсини яратиш учун тузилиш жараёнларини анимацияси икки ўлчамли кўринишда POWER POINT дастури ёрдамида яратилди ва компьютер дарси дастурига киритилди.

Монитордаги дарс матни ва анимация жараёнлари видеопроектор ёрдамида катта экранга туширилиб кўрсатилди ва товуш орқали тушунтириб борилди.

Бу компьютер дарсининг кимё дарсларидаги ўзлаштирилиши қийин бўлган мавзулар, бажарилиши қийин бўлган тажрибаларни ўқувчиларга кўрсатишда, тушунтиришда жуда қулай ва самарали эканлигидан далолатдир.

«Фосфор ва унинг бирикмалари» мавзусини ўқитиш методикасини инновацион технологияларни тадбиқ этиб такомиллаштириш.

Анорганик кимё курсидаги «Фосфор ва унинг бирикмалари» мавзуларини инновацион технологиянинг «Муаммоли ўқитиш», «Ақлий ҳужум» методларини тадбиқ қилиб ўқитиш ишланмалари тайёрланиб,   тиббиёт коллежи II курс ўқувчилари билан айни мавзуга оид амалий машғулотда апрорбация ўтказилади.

Мавзу таълими жараёнига «Муаммоли ўқитиш» методини жорий қилиш.

Мавзу режасининг ҳар бир бўлими учун муоммоли саволлар тайёрланди.

Фосфорнинг шундай бирикмаси борки, у ҳавода ўз – ўзидан алангаланиб ёнади. У қандай бирикма? Унинг табиий жараёнларда ҳосил бўлиши сабабини асослаб беринг.

Гипофосфит кислотасининг таркибида 3 та водород атоми бўлишига қарамай унинг бир негизли бўлиши сабабини асосслаб беринг.

Республикамида аввал фосфорли ўғит ишлаб чиқариш хом – ащёси – фосфорит чет элдан волютага сотиб олинар эди. Мутақиллик йилларида бу хом – ащё қайси жойда топилиб, унинг бойитиш комбинати барпо қилинди. Хозирги кунда қайси корхоналар маҳаллий хом – ашё ҳисобига фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарилмоқда.

Мисол тариқасида 3 – муаммоли саволни ўқувчи – ўқувчи ва ўқувчи – ўқувчи мунозаралари асосида ҳал қилиниши жавобларни келтирамиз. Бир ўқувчи фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш хомашёси – фосфоритни авваллари Қозоғистоннинг Жанбул вилоятидан сотиб олинар эди деса, иккинчи ўқувчи Мустақиллик йилларида Қизилқумда фосфоритнинг катта заҳираси топилди деб жавоб қайтарди, учинчи ўқувчи Қизилқум фосфоритни бойитиш комбинати барпо қилинди деб, муоммоли саволни асослаб беришга ҳаракат қилади. Тўртинчи ўкувчи Қизилқум комбинатида ойитилган фосфоритидан фойдаланиб, Самарқанд, Қўқон, суперфосфат заводлари фосфорли ўғитлар ишлаб чиқармоқда. Олмалиқ кимё комбинатида эса +изилқум фосфорити ҳисобига аралаш ўғит аммофос ишлаб чиқарилмоқда дейди. Ўқитувчи муаммоли саволни яхши ҳал қилинганлигини гапириб, унинг тарбиявий томонини асослаб беради. Гап шундаки, Мустақиллик йилларида маҳаллий хомашё ҳисобига ишлайдиган кўплаб кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналари барпо этилди.

Уларни тегишли мавзулар таълимида баён этиб бориш, миллий истиқлол ғоясини ўқувчиларда шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.

1, 2 – муоммоли саволлар ҳам ўзаро баҳс ва мунозаралар асосида ҳал қилинди.

Мазву: таълим жараёнига «Ақлий ҳужум» методини жорий қилиш.

Ақлий ҳужумни икки усулда амалга ошириш мумкин. Биринчи усул бўйича ўқувчилар сони 25-30 та бўлган гуруҳга мазкур мавзуни мустақил таълим сифатида вазифа қилиб берилади ва ўқитувчи шу мавзу бўйича ғояларни тайёрлайди. Семинар машғулотида ғояларни ҳал қилиш учун унинг биринчисини ўқиб эшиттиради.

1 – ғоя. Фосфорнинг кашф этилиши ва хоссалари тўғрисида. Ғоянинг ҳал қилинишини бошлаш учун унинг баъзи-бир лавҳаларини келтирамиз.

XII асрда араб алкимёгари Алхид Бехил фосфорни биринчи марта кашф этган. 1669 йилда немис алкимёгари садогар Г.Бранд Бехил қўллаган усулда фосфорни қайта олиб, унинг олиниш тавсилотини ғоятда сир сақлаган ҳолда хоссасини намойиш қилиб кўрсатиш ҳисобига бойиб кетган. Бранддан кейинги у соҳада олиб борилган изланишлар тўғрисида нималар айта оласиз? Фосфорга бўлган юксак қизиқишнинг бойиши нимада? Унинг ажойиб хоссаларини келиб чиқиш жараёнларини асослаб беринг?

Бу ғоя бўйича «Ақлий ҳужум»ни амалга ошириш учун гуруҳдаги иккита ўқувчи қолган ўқувчилар қайтарган жавобларни ёзиб боради. Ақлий ҳужум тугагач ғояни ҳал қилиш давомида ёзиб олинган тўғри жавоблар тўпланади. Уларни ўқувчиларга эшиттирилади.

Тақдим қилинган ғоя бўйича ўқувчиларнинг берган жавобларини келтирамиз.

Бранд фосфорни олиш сирини сақлаш қийин бўлиб қолганда, у сирни Дрездентли кимёгар И.Крафтга сотади. У ҳам фосфордан анча фойда кўради. Фосфор олиб, уни намойиш қилиб кўрсатиш сири И.Кункел ва Крехмейрга ҳам маълум бўлади.

1680 йилда машҳур инглиз олими Р.Бойл олдингиларга боғлиқ бўлмаган ҳолда фосфорни мустақил ҳолда олади.

Бойл вафот этгандан кейин, унинг шогирди А. Ганквитс фосфор чайқовчилиги билан шуғилланади. 1743 йилда фосфор олишнинг арзон усулини кашф этиб, уни тавсилотини очиқ ҳолда нашр қилан А.Маркграф фосфор чайқовчилигига чек қўяди.

Ўқитувчи ўқувчиларнинг фикрларига қўшилиб, ўқувчиларга янги маълумотлар келтиради.

Электр печида фосфорнинг ҳаворанг аллотропиясини кашф этган рус олими академик С.И.Вольфковичнинг эсталикларида ёзилишига у кечқурун ишдан қайтаётганда кийимига сингиб қолган фосфор буғлари ҳаворанг нур тарқатиши ва ботинкаси тагида учқун чиқишини кўрган йўловчиларда, хатто бутун Москвада шов – шувлар келиб чиққан ва олимни «нурланувчи манах» деб аташган.

Фосфорга бўлган юксак қизиқишнинг боъиси нимада деган ғояни ҳал қилинишини келтирамиз.

Биринчи ўқувчи араб алкимёгари Алхид Бехил ва немис алкимёгари Г.Бранд тажрибаларида сийдикни буғлатиб, ҳосил бўлган қолдиққа кўмир ва қум қўшиб қиздирилганда оқ фосфор олинганлиги, у қоронғида ўзидан нур сочиб, хонани ёритгани учун ўша замонда ниҳоятда ажойиб ҳодиса бўлиб кўринган деб тушунтирса, иккинчи ўқувчи оқ фосфор люминосенция хоссасига эга бўлиб, у кундуз куни ёруғликни ютиб, кечаси нур тарқатади деб қўйилган ғояни ҳал қилишга ҳаракат қилади.

Гап шундаки, фосфор буғидаги Р4 ҳолдаги унинг молекулалари ҳавода секин оксидланишида ажраладиган энергия нур шаклида чиқади. Шунинг учун қоронғида оқ фосфор нур сочади.

2-ғоя. Фосфор органик бирикмаларнинг инсоннинг ҳаётий ва генетик жараёнларида қатнашиш жараёнларини механизмлари тўғрисида.

3-ғоя. Фосфор (V) оксиди, пирофосфат кислота, организмдаги АТФ, АДФ тузилишидаги ўхшашликлар нималардан иборат. Улардаги қайси боғлар юқори энергетик ҳолатларга эгалиги ва уни қандай асослайсиз?

1 – ғоянинг ечимига ўхшаб, 2-3- ғояларни ҳам иштирокчиларининг жуда катта қизиқишларига ва қизғин муҳокамаларга олиб келганлиги, ўқувчиларнинг мавзуга оид билимларини яхши ўзлаштирганликларидан далолат беради.

Бу технологиянинг 2-усулида ўқувчилар сони 50 тагача бўлган маъруза машғулотларида ҳамма ўқувчилар иштирокида «Ақлий ҳужум» методи амалга оширилади. Мавзу таълим вақтини тежаш учун ғояларни хал қилишдаги ўқувчиларнинг фикрлари ёзиб олинмайди. ғояларни ҳал қилинишидаги ўқувчилар жавоблари эшитилиб, камчиликлар бошқа ўқувчи ёки ўқитувчи томонидан тузатилиб, ғояни тўлиқ ҳал қилишга эришилади.

Инновацион технология жорий қилиб, кимё таълимини амалга оширишга оид ўтказилган апробация натижалари дарслар самарадорлигини юқори бўлганлигини кўрсатди. Бунда дарс самарадорлигини ошириш биринчи навбатда, ўқувчиларнинг мавзуга оид мустақил таълимини талаб даражасида амалга оширилгандагина юзага чиқиши аниқланди, акс ҳолда вақтни кўп сарфланиши ҳисобига дарс режасидаги таълимни тўлиқ амалга ошириб бўлмаслиги кузатилади.

Привет, мир!

Welcome to Сайты-сателлиты 2.0 . This is your first post. Edit or delete it, then start blogging!

WordPress Themes